“GoDaddy” эгаси бўлган миллиардернинг олтин қоидалари
Фойдали
−
04 Июнь 2019
3359Сиз бошқаларни шунчаки кузатсангиз, ҳеч қачон технология, бизнес ёки қандайдир бошқа соҳада муваффақиятга эриша олмайсиз.
Америкалик Боб Парсонс ўз омадини тадбиркорлик фаолиятидан топган ва ўзининг “GoDaddy” деб номланувчи энг йирик интернет компаниясига асос солади. У бу муваффақятга осонликча эришмаган, балки, ҳаётига бир қанча қоидаларни жорий қилгани бунга сабаб бўлган. Қуйида сизнинг эътиборингизга ана шу қоидаларни ҳавола қиламиз.
• Ҳеч қачон таслим бўлманг.
Сиз бунгача нимагадир эришмаган бўлсангиз, энди ҳеч қандай иш чиқмайди, деган хулосага бориш керак эмас. Сабаби, биринчи уринишда камдан-кам ҳолатда нимагадир эришилади.
• Ўзингизга қулай бўлган ҳудуддан чиқиб, ундан узоқроқ туринг.
Одамлар кўпинча “Менга барқарорлик керак” деб айтишларини эшитаман. Бунга шунчаки “Барқарорлик оддий одамлар учун” деб жавоб бераман.
• Агар сиз таслим бўлишга тайёр бўлсангиз, ўз тахминингиздан кўра мақсадга яқин турган бўласиз.
Мен қадрлайдиган ва ҳақ деб билган эски Хитой мақоли бор: “Ғалабагача бир оз муддат қолганда кучлилар васвасага таслим бўлишади”.
• Сизни безовта қилаётган барча жиҳатларга тегишли: содир бўлиши мумкин бўлган ёмон нарсаларни олдиндан инобатга олинг.
Бу “ёмон” нарсалар қандай кўринишда бўлишини майда тафсилотларигача тушуниб олинг. “Маълум” воқеаларнинг ёмон ривожи жуда кам ҳолатда “номаълум” воқеалар ривожидан оғир бўлади.
• Ўз истакларингизга эътиборли бўлинг, фикрлар моддийлашини унутманг.
Барчаси айнан сиз ўйлагандек содир бўлади.
• Бир кунда уддасидан чиқиш мумкин бўлган иш ҳажмига киришинг.
Сизнинг вазиятингиз қанчалик мураккаблиги аҳамиятга эга эмас. Келажакка тикилмасдан, айни дамда сизнинг олдингизда турган одатдаги вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратсангиз, уларни уддасидан чиқиш мумкин. Сиз ҳар қандай муаммони кунлик вазифаларга бўлиб ташлаб, ҳал қилишингиз мумкин.
• Доим олға интилинг.
Келажакка сармоя киритишни, камолотга етишишни, янги нимадир қилишдан тўхтатманг. Ўз ишингини яхшироқ қилишда тўхтасангиз, у тамом бўлишни бошлайди. Ҳеч бўлмаганда, ҳар куни яхши бўлиш учун кичкина бўлса ҳам ўз олдингизга мақсад қўйинг.
• Қарорларни тезда қабул қилинг.
Фуқаролик урушида генерал Текумси Шерман шундай деган эди: “Бугун бажарилган яхши режа эртага амалга ошадиган зўр режадан яхшироқдир”.
• Ўзингиз учун аҳамиятли бўлган барча нарсаларни чамалаб, баҳоланг.
Бу ҳақиқат. Назоратингиз остида бўлган ва чамаланган нарсалар ривожланади.
• Назоратсиз қолдирилган нарсалар барбод бўлади.
Агар ўзингизга номаълум бўлмаган муаммоларни аниқламоқчи бўлсангиз, қанчадир вақт давомида эътиборингизсиз қолган соҳага нигоҳингизни қаратинг. Муаммолар айнан шу ерда бўлишига кафолат бераман.
• Рақибларингизни кузатиб боринг, лекин кўпроқ эътиборни ўзингиз шуғулланаётган ишга қаратинг.
Рақибларингизни кузатаётганингизда, эсда тутинг, узоқ масофадан қараганда барча нарсалар яхши бўлиб кўринади. Ҳатто сайёрамиз узоқ масофага учиб кетсак ҳам маскан бўлиб кўринаверади.
• Ҳеч кимга ва ҳеч қачон сизни қўрқитишларига йўл қўйманг.
Бизнинг жамиятимизда тенглик бўйича қонунларимиз ва шарт-шароитларимизда бошқалар каби ўз ишингиз билан истаганингизча шуғуллана оласиз. Шарт шундаки, сизнинг фаолиятингиз қонуний бўлиши керак.
• SONY корпорациясининг асосчиси Масура Ибука ишонч билан қайд этганки: “Сиз бошқаларни шунчаки кузатсангиз, ҳеч қачон технология, бизнес ёки қандайдир бошқа соҳада муваффақиятга эриша олмайсиз”.
Ўз муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилинг. Муаммоларингизни мустақил равишда ҳал қилсангиз, бизнеснинг олдинги томонида бўлишингизни кўрсатасиз.
• Ўзингизни ҳаддан ташқари жиддий муҳокама қилманг.
Кўпинча эришган нарсаларингизнинг камида ярми – бу муваффақиятнинг натижасидир. Ҳеч биримиз ўз ҳаётимизни ўзимиз назарда тутгандек назорат қила олмаймиз.
• Ҳаётда доим табассум қилиш учун сабаб бўлади.
Уни топинг. Сизга омад кулиб боққан, чунки сиз тириксиз. Ҳаёт қисқа.
Зарнигор Абдумаликова
LiveБарчаси