“Gоаl” 2021-2022 йилги мавсум учун рамзий терма жамоасини эълон қилди

Спорт 2642
image

Англиянинг “Gоаl” нашри Еропанинг кучли бешлик (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция) чемпионатларида тўп тепадиган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди.

“Gоаl” талқинига кўра, кучли бешлик чемпионатларида тўп сурувчи фурболчилардан иборат рамзий терма жамоа қуйдагича кўриниш олган:

•  дарвозабон сифатида – “Реал Мадрид” футболчиси Тибо Куртуа; 

•  ҳимоячилар – Трент Александр-Арнольд, Виржил ван Дейк (иккаласи “Ливерпуль”), Давид Алаба (“Реал Мадрид”) ва Тео Эрнандез (“Милан”). 

•  ярим ҳимоя позициясидан – Родри, Кевин де Брюйне (иккаласи “Манчестер Сити”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) ва Рафаэл Леао (“Милан”);

•  ҳужум чизғига эса Карим Бензема (“Реал Мадрид”) ва Роберт Левандовки (“Бавария”) қўйилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3
t
×