GM Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
Технология
−
07 Февраль 2022
27042Американинг General Motors компанияси Spark русумли автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берган.
Қайд этилишича, General Motors ўтган йилда ушбу моделнинг сотуви кескин пасайиб кетганини ва шу сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилган.
Маълум бўлишича, Spark русумли автомобиль жорий йилдан бошлаб ишлаб чиқарилмайди.
Хабарда таъкидланишича, General Motors Spark ўрнига Trax русумли автомобиль ишлаб чиқаради. Бироқ Ўзбекистонда Spark ишлаб чиқаришнинг тўхталиши номаълум, чунки мамлакатда ушбу модел энг оммабоп ва бюджетли ҳисобланади. Катта эҳтимол билан “UzAuto Motors” АЖ General Motors'дан бир неча йил ўтиб Spark ишлаб чиқаришдан воз кечади.
LiveБарчаси