“Global Peace Index”: дунёнинг энг тинч ва нотинч давлатлари аниқ бўлди

Олам

image

“Global Peace Index” да Украина Топ йигирматалик қаторига кирди. 2020 йилда Украинанинг глобал тинчлик индекси 7,6 фоизга яхшиланди, бу 163 та ўрганилган мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга айланди.Ушбу кўрсаткич зўравонлик жиноятлари, намойишлар, сиёсий беқарорлик ва ички можароларнинг таҳлили асосида келиб чиққан. 

Ўсиш туфайли Украина 6 поғонага кўтарилиб, тинч давлатлар орасида 142-ўринни эгаллаб турибди. Гарчи Украинада тинчликнинг энг катта ўсиши кузатилган бўлсада, келажакда можаронинг келиб чиқишидан хавотирлар сақланиб қолинмоқда.

Индекснинг яхшиланиш динамикаси бўйича Украинани Ироқ (0.147) ва Польша (0.142) таъқиб қилмоқда. Улар тинчликнинг глобал рейтингида мос равишда 159 ва 24-ўринларни эгаллашди.

Умуман олганда, ўтган йили 87 мамлакатда тинчлик даражаси яхшиланди. Индекснинг ўртача қиймати атиги 0,07 фоизга ёмонлашди. Бу 15 йил ичида индексни ҳисоблашдаги иккинчи энг паст ўзгариш. 163 мамлакат рўйхатининг охирги қисмида, худди бир йил олдинги каби, 3.631 кўрсаткичи билан Афғонистон, ундан кейин Яман, Сурия ва Жанубий Судан жойлашган.

Маълумот учун, Исландия 2008 йилдан бери 1,1 кўрсаткичи билан дунёнинг энг тинч мамлакати бўлиб келмоқда, ундан кейин Янги Зеландия, Дания ва Португалия жой олган. Энг ёмон динамика Буркина-Фасо (0,254) ва Беларусда (0,183) бўлиб, улар 134 ва 117-ўринларни эгаллашди.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг