Глобал очлик индексида Ўзбекистон нечанчи ўринни олди? 

Бу қизиқ 18342
image
-

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти 2021 йил учун Глобал очлик индекси рейтингини эълон қилди. 116 та мамлакат жой олган мазкур рейтингда Ўзбекистон очлик даражаси паст давлат деб топилди. 

FAO 2021 йил очлик индекси юқори дея Сомали, Сурия ва Жанубий Суданни топди. Беларусь, Босния, Герцеговина ҳамда Бразилия энг яхши кўрсаткичга эга бўлган мамлакатлар орасида юқори поғонада турибди.

Рейтингда Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистонга 21-ўрин, Қозоғистонга 28-ўрин, Қирғизистонга 40-ўрин, Туркманистонга эса 48-ўрин насиб қилди.

Маълумот учун, Глобал очлик индекси тўртта кўрсаткич бўйича аниқланади: 

•  тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; 

•  беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; 

•  беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;

•  беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 880
Рейтинг: 3
t
×