Глобал мудофаа гигантларининг даромади 2026 йилга бориб рекорд даражага етади – экспертлар
Олам
−
26 Август
3531Дунёнинг энг йирик мудофаа ва аэрокосмик корпорацияларининг даромадлари 2026 йилга бориб, буюртмалар сезиларли даражада ошиши ва геосиёсий кескинликнинг кучайиши фонида рекорд даражага етади. Бу ҳақда Vertical Research Partners молиявий тадқиқот компанияси экспертларига таяниб, Британиянинг “Financial Times” газетаси хабар берди.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёнинг 15 та энг йирик мудофаа пудратчилари 2026 йилда барча харажатлардан кейин 52 миллиард доллар ишлаб топади, бу эса 2021 йилдаги жами даромадларни деярли икки баробарга оширади. Шунингдек, АҚШнинг энг йирик бешта мудофаа пудратчисининг фойдаси 2026 йил охирига қадар барча харажатлардан кейин 26 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Европанинг энг йирик ҳарбий-саноат комплекси компаниялари – BAE Systems, Rhein ва Saab’нинг умумий даромад ўсиши барча харажатлардан сўнг ўқ-дорилар ва ракеталарни етказиб бериш бўйича буюртмаларнинг кўпайиши фонида 40 фоиздан кўпроққа ошади. Қайд этилишича, мудофаа саноати даромадларининг кескин ошишига Украинада давом этаётган можаро, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви сабаб бўлган. Шундай қилиб, апрель ойида АҚШда Украина, Тайвань ва Исроилга қабул қилинган ҳарбий ёрдам пакетлари мамлакатнинг бешта йирик мудофаа корпорацияси – Lockheed Martin, RTX, Northrop, Grumman, Boeing ва General Dynamics томонидан қурол ишлаб чиқариш учун тахминан 13 миллиард доллар ажратиш имконини берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь