Глобал қарз миқдори рекорд даражага етди

Олам

image

Жорий йилнинг иккинчи чорагида глобал қарз миқдори қарийб 300 триллион долларга етиб, тарихий рекорд қайд этилди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери иқтисодий ўсиш туфайли биринчи марта глобал қарзнинг ЯИМга нисбати камайди. Бу ҳақда Халқаро молия институти маълумотларига асосланиб “Reuters” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳукуматлар, банклар, корпорациялар ва уй хўжаликларининг қарзлари ҳисобга олинганда глобал қарз 4,8 триллион долларга ошиб, 296 триллион долларга етган. Бу коронавирус пандемияси бошланишидан олдинги даврга нисбатан 36 триллион долларга кўпдир.

“Aгар қарз олиш шу суръатда давом этса, глобал қарз 300 триллион доллардан ошиб кетиши мумкин”, деган институтнинг барқарорликни ўрганиш бўйича директори Эмре Тифтик.

Иккинчи чоракдаги қарзлар прогнозининг ижобий белгиси бу – коронавирус инқирози бошланганидан бери биринчи марта глобал қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати пасайганидир. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида глобал қарз ялпи ички маҳсулотга нисбати 362 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи чоракда 353 фоизга тушган.

Халқаро молия институтининг айтишича, кузатувга олинган 61 та мамлакатдан 51 тасида қарз ЯИМга нисбатан пасайган.

Маълум бўлишича, қарз даражасининг ўсиши ривожланаётган бозорлар орасида кескин даражага етган. Масалан, Хитойнинг бошқа давлатларга нисбатан қарздорлик даражаси ошган. Aмерика Қўшма Штатларида эса қарз жамғарилиши қарийб 490 миллиард долларни ташкил этиб, пандемия бошлангандан бери энг паст кўрсаткични қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг