«Глобал инновацион индекс-2022: Ўзбекистон тажрибаси» халқаро форуми бўлиб ўтди

Бизнес

image

«InnoWeek.Uz-2022» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 19 октябрь куни «Глобал инновацион индекс-2022: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди.

– Ўзбекистон Глобал инновацион индексда (ГИИ) 2015 йилда 141 та давлат орасидан 122-ўринни эгаллаган бўлса, 2022 йилда 131 та давлат орасида 40 поғонага юқорилаб, 82-ўринни эгаллади ҳамда Марказий Осиё етакчисига айланди ва Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади, – деди Инновацион ривожланиш вазири.

Форумнинг фахрий меҳмонлари бўлган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) вакиллари онлайн ва офлайн режимда қатнашдилар. Форумда БИМТ Иқтисодиёт ва статистика бўлими раҳбари, ГИИ ҳаммуҳаррири профессор Саша Вунш-Винсент (Швейцария) Ўзбекистоннинг ГИИ 2022 натижалари бўйича тақдимот ўтказиб, Ўзбекистон илм-фан ва инновацияларнинг кўплаб йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришгани, шунингдек, глобал рейтингда ўтган йилги ўрнидан 4 поғона юқорилагани – бу мамлакатда олиб борилаётган очиқлик сиёсати, илм-фанга берилаётган эътибор ҳамда инновацион салоҳиятни яхшилашга қаратилган ишларнинг натижаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Форумда, шунингдек, БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссиясининг Иқтисодий ҳамкорлик ва савдо бўлими директори Элизабет Тюрк «Инновацион ривожланиш соҳасида ҳамкорлик» мавзусидаги видеомурожаати, БИМТнинг ривожланган ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари бўлими директори Хабип Асан «Туркиядаги инновациялар» мавзусидаги маърузаси (Швейцария) ҳамда Ҳукумат инновациялари маркази директори, Имкониятлар вазирлигининг имкониятлар директори Абир Тахлак Муҳаммад бин Рашид (БАА, Дубай) ўз маърузаси билан қатнашди.

Хорижий мутахассислар ҳозирги кунда глобал миқёсда инновацияларга бўлган талаб кескин ошган бир даврда Ўзбекистон ҳукуматининг инновацион экотизимни яратишга бўлган эътиборини юқори баҳолади.

Ушбу форум тадбир иштирокчиларида инновациялар ва муваффақиятли тажриба алмашиш борасида катта таассурот қолдирди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг