Glamour бутиги Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган пойабзаллар учун узр сўради

Жамият

image

Аввалроқ, италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон давлат рамзлари – байроқ ва герб тасвирланган коллекциясини тақдим қилгани ҳақида хабар берган эдик. Коллекциядан учта пойабзал, иккита футболка ва спорт кийими ўрин олганди.

Адлия вазирлиги герб ва байроқ тасвирининг оёқ кийимга туширилишига муносабат билдириб, бу давлат рамзларини ҳақоратлаш эканини таъкидлаганди.

Шундан сўнг, Стефано Риччи брендидаги маҳсулотларни сотувга чиқарган Glamour бутиги маъмурияти ҳолат учун узр сўраб чиқди.

“Биз мамлакатимиз маданияти, мероси ва рамзларига катта ҳурмат билан ёндашамиз. Кроссовканинг ушбу модели бренд томонидан намуна сифатида чиқарилган бўлиб, у чакана савдо  учун эмас, балки буюртма асосида ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди.

Бизнинг пухта ўйламасдан қилган ишимиз натижасида юзага келган вазятдан жуда ҳам афсусдамиз. Шу боис мамлакатимиз рамзлари тушурилган кроссовкаларнинг ҳар қандай модели бюртмасини бекор қиламиз.

Бундай ҳолат учун яна бир бор узр сўраймиз. Келаси сафар бизга ибрат бўлган бу ҳолатни инобатга оламиз”, дейилади дўконнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Маълумот учун, Ўзбекистон герби ва байроғи тасвири туширилган оқ рангли оёқ кийимнинг нархии 18 млн сўм, кўк ранглиси эса 24 млн сўм экани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

492

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг