Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангининг промоутерлик савдоси бошқа санага кўчирилди
Спорт
−
08 Ноябрь
2222Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ва литвалик Эймантас Станионис ўртасидаги Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жангнинг промоутерлик савдоси 19 ноябрь санасига кўчирилди. Бу ҳақда WBA расмий сайти хабар берди.
Даставвал яримўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов жангига буйруқ берилган эди ва томонлар 1 ой ичида жанг санаси ва манзили бўйича келишиб олиши кераклиги белгиланди.
Бир ой муддат ичида боксчилар жамоаси келишувга эриша олмаганидан кейин бугун, 8 ноябрь куни промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ўтказилиши керак эди, бироқ жамоалар таклифига кўра, аукцион 19 ноябрь санасида ўтказиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур жанг Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси