Гиёҳванд моддалар истеъмол қилганлар энди Россия армиясига олинмайди
Олам
−
15 Ноябрь 2022
2254Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлиги учун маъмурий жазога тортилган фуқаролар бундан кейин яна бир йил давомида Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун шартнома туза олмайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг кеча, 14 ноябрь куни эълон қилинган ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонида сўз борган
Илгари ҳужжатда фақат судланган ёки тергов остидаги Россия Федерацияси фуқаролари ёки чет элликлар билан шартнома тузиш мумкин эмаслиги айтилган эди. Бу чеклашлар ҳуқуқбузарларнинг яна бир тоифаси – гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилганлик учун маъмурий жазога тортилган шахслар билан тўлдирилди.
Ҳужжатда таъкидланганидек, улар шахс маъмурий жазога тортилган деб ҳисобланадиган муддат тугагунга қадар шартнома хизматига кира олмайди (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, бу битта жазони ижро этиш тугаган кундан ёки жарима тўланган кундан бошлаб бир йил).
Шунингдек, Россия Федерацияси Президентининг фармони ҳарбий хизматдан бўшатиш учун асосларни кенгайтирди. Уларга, хусусан, инсон организмида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг метаболитлари мавжудлигини белгиланган тартибда мажбурий кимёвий-токсикологик тадқиқотлардан ўтказмаслик қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент имзолаган фармон билан эндиликда чет эл фуқаролиги ёки чет элда яшаш учун рухсатномасига эга бўлган Россия Федерацияси фуқаролари мамлакат Қуролли Кучларига чақирилиши мумкин.
LiveБарчаси