“Гитлер” мотоциклда немис сиёсатчиларининг ғазабини келтирди

Олам

Германияда мотоцикл фестивалида бир нацист Aдольф Гитлер қиёфасида пайдо бўлди. Бу эса маҳаллий ҳокимиятни ғазаблантирди. 

Гитлерга икки томчи сувдек ўхшаш ва у каби кийинган киши Aвгустусбургдаги автоуловлар фестивалида мотоцикл ҳайдаб кетаётган аравада ўтирган. Aвтотранспортни эса бошқа бир киши бошқарган.

Хабар қилинишича, полиция ходими ушбу хатти-ҳаракатни тўхтатиш ўрнига эркакларни суратга туширишни бошлаган. Гитлернинг қиёфадоши ва унинг либос дизайнерини нима кутаётгани ҳали номаълум. 

“Оммавий қотил сифатида кийинишни шунчаки баҳолаш мумкин эмас. Қотилни бундай тарғиб қилиш тақиқланади ва такрорланмаслиги керак”, - дея таъкидлаган Саксония Бош вазири Mайкл Кретсчмер ўз Twitter’даги саҳифасида.

Бироқ гувоҳлар ҳокимият вакилларининг ҳаракатларига нисбатан салбий муносабат билдирган. Деярли барча “Гитлер”га ён босиб, видео ва фотосуратларини ижтимоий тармоқларда тарқатишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Aдольф Гитлер

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар