Гипертовушли қурол: КХДР навбатдаги синовни эълон қилди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси кеча, 11 январь куни гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига
таяниб хабар берилган.  

Унга кўра, синовлар КХДР етакчиси Ким Чен Ин иштирокида ўтказилган. Ракета 1000 километр масофани босиб ўтган ва нишонга аниқ теккан.
Маълумотларга кўра, синовлар “ишлаб чиқилган гипертовушли қурол тизимининг техник тавсифларини якуний текшириш”га қаратилган. 

Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 07:27да (Тошкент вақти билан 01:27) баллистик ракета КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналишида учирилган. Ракета 700 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган, энг юқори нуқтада парвоз баландлиги 60 километр, парвоз тезлиги М = 10 рақамига тўғри келган. Қўмита маълумотларига кўра, учириш КХДР қўшинларининг қишки машғулотлари доирасида амалга оширилган бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР ҳукуматини ракета синовларини зудлик билан тўхтатишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг