Гипертонияни “чақирувчи” маҳсулотлар айтилди 

Саломатлик

image

Сосиска, колбаса, чучвара ва ярим тайёр маҳсулотлар гипертонияга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор-кардиолог Сергей Иванов маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларида тузни камроқ ишлатиш керак, ярим тайёр маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилмаслик керак, чунки ортиқча тана оғирлиги касалликка олиб келади. 

“Агар нотўғри маҳсулотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар: таркибида кўп ёғ бўлган сосискалар, колбаса, чучвара”, деб тушунтирган Иванов. 

Кардиолог иккинчи тоифа диабетни қўзғатиши сабабли тез ҳазм бўладиган углеводларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан воз кечишни маслаҳат берган. 

“Бундан ташқари, ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш керак”, деган шифокор. 

Иванов рационга тўлиқ оқсилга бой маҳсулотлар: сабзавотлар, гўшт ва балиқларни киритишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

гипертония

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар