Гиннес рекордлари учун махсус: Наманганда 6 тонналик сумалак тайёрланмоқда

Жамият 3547
image

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 6 тонналик сумалак тайёрланади. Бу билан Наманган халқи Наврўз байрами арафасида сумалак рекордини қайд этишади. 

“Наманганская правда” газетаси хабарига кўра, Сумалакни тайёрлаш жараёни 19-21 март кунлари “Сумалак сайли” иккинчи туризм ва миллий қадриятлар фестивали доирасида бўлиб ўтади. Аслида наманганликлар ўтган йили беш тонналик сумалак тайёрлаб, рекорд қай этишган эди. Бу йил эса улар бу рекордни янгилаш ниятида яна енг шимармоқдалар.

“Рекорд сумалак” учун энг зарур бўлган нарса: диаметри 3,8 метр бўлган, 7 минг литр сиғимдаги 4 тонна 600 килограмм вазнга тенг бўлган қозон аллақачон Наманганга оли келинди. Сумалак учун 1 тонна буғдой ундирилди. 500 килограмм ёғ ва 3 тонна ун олиниши режалаштирилган.

Сумалакни тайёрлаш учун танлов асосида 30 та тажрибали аёл ошпазлар саралаб олинди. Уларнинг барчаси жиддий тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Фестивал учун “Наманганская правда” газетаси махсус веб-сайт ишлаб чиққан. 16 мартдан ишга тушадиган бу сайтда “Сумалак сайли” фестивали сумалакнинг тайёрланиш жараёнлари ёритиб борилади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×