Ғилдираги ёрилиб кетган Nexia икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июнь куни соат 04:50ларда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов маҳалласида яшовчи 28 ёшли Д.Т. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Д.Т. бошқарувни эплай олмай автомашинани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Ж.Э. бошқарувидаги юк автомашинасининг орқа қисмига бориб уриб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда Nexia автомашинаси йўловчиси, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшаган У.Ф. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М.лар тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.М. касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг