Гигант клублар “исёни”дан кейин UEFA Чемпионлар лигаси форматини ўзгартиришни маъқуллади

Олам 6205
image
-

UEFA Чемпионлар лигаси форматини ўзгартириш режасини тасдиқлади. Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб турнирда 36 та жамоа иштирок этади ва ҳар мавсумда 100 тадан учрашув ўтказилади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар қилди.

Янги кўринишдаги чемпионатда иштирок этадиган 36 та футбол клублари гуруҳларга бўлинмаган тарзда учрашув ўтказишади. Топ-8 жамоа плей-оффга чиқади. Ҳар бир жамоа камида 10 та ўйинда иштирок этади.

Аввал хабар қилганимиздек, Европанинг 12 етакчи жамоаси Европа Суперлигасини тузди. “Бавария”, “Боруссия Дортмунд” ва ПСЖ каби жамоалар эса мусобақада қатнашмаслигини расман эълон қилди.

Футболда бир қатор баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган янги чемпионатга сиёсат вакиллари ҳам фикр билдирмай қолишмади. Хусусан, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Суперлигани тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

Бокирхон Қосимхонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 313
Рейтинг: 2.9
t
×