GIF ихтирочиси вафот этди 

Маданият-санъат

image

GIF форматидаги расмлар ихтирочиси Стивен Уилхайт 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берган.  

Телеканал маълумотларига кўра, Уилхайт жорий йилнинг 14 март куни АҚШда COVID-19 оқибатларидан вафот этган. Буни унинг рафиқаси Кэтлин тасдиқлаган. 

Graphics Interchange Format (GIF) Уилхайт томонидан 1987 йилда, у Compuserve компаниясида ишлаган пайтида яратилган. Йиллар давомида ушбу расм формати ижтимоий тармоқларда ҳиссиётларни етказишнинг асосий усулларидан бирига айланган. 

2013 йилда Уилхайт ихтироси ва интернет маданиятига қўшган ҳиссаси учун Webby Awards тақдимот маросимида Lifetime Achievement Award мукофотига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

GIF Уилҳайт

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар