Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза беришни тўхтатди

Жамият

image

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси “ташқи сиёсий вазият” туфайли виза беришни номаълум муддатга тўхтатди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар берилган.

“Ҳозирги ташқи ташқи сиёсий вазият туфайли Тошкентдаги элчихонанинг виза бўлими кейинги огоҳлантиришга қадар ёпилади”, дейилади элчихона хабарида.

Дипломатик ваколатхонага кўра, Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида ўтказилиши белгиланган учрашувлар ҳам дарҳол, бекор қилинади.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Германия ўз фуқаролари ва афғонларни Қобулдан Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб чиқиш операциясини давом эттирмоқда. Германия томонига кўра, операция бошланганидан буён Ўзбекистон пойтахтига 1000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган.

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг