Германиянинг собиқ канцлери мамлакат парламентини судга берди

Олам

image

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер собиқ ҳукумат раҳбарига берилган махсус имтиёзларни қайтариш учун Бундестагни судга берди. Бу ҳақда dpa нашри хабар бермоқда.

“Германия собиқ канцлери Шредер мамлакат парламентини судга бериб, май ойида ўзи маҳрум қилинган махсус имтиёзларни тиклаш учун ариза берди”, дейилади хабарда.

Бундестаг Бюджет қўмитаси аввалроқ сиёсатчини офисдан маҳрум қилган, бироқ собиқ ҳукумат раҳбари сифатида унга кафолатланган пенсия ва хавфсизликни сақлаб қолганди.

Ушбу қарорнинг расмий сабаби шундаки, у Россиянинг Украинага босқинидан сўнг ҳам рус компанияларида фаолиятини давом эттирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг