Германиянинг Меркелдан кейинги канцлери ким бўлиши ойдинлашди

Олам

−

image

Германия Федератив Республикасининг янги федерал канцлери Олаф Шольц бўлади. Бунгача мамлакатни 2005 йилдан бери Ангела Меркель бошқариб келаётганди.

Германия парламентидаги партиялар ниҳоят коалиция шартномасини туздилар. Коалиция таркибига қуйидагилар киради: Социал-демократик партия, Яшиллар ва Эркин демократлар. Ангела Меркелнинг Христиан-демократик иттифоқидан янги Вазирлар Маҳкамасига ҳеч ким олинмаган. Энди “меркелчилар” – мухолифат.

Журналистлар деярли икки юз саҳифадан иборат ва Германиянинг 2025 йилгача қандай ривожланишини батафсил тасвирлаб берувчи коалиция пактига эътибор қаратишган.

Маълумот учун, Олаф Шольц 63 ёшда. Ўз вақтида у вице-канцлер ва Молия вазири бўлган. Оилали, фарзандлари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг