Германиядаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 7 январь куни Германиянинг жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг шаҳридаги машинасозлик компанияси биносига номаълум ниқобли шахс ўт очиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда Хейльбронн шаҳри полицияси хабар берди.

Қайд этилишича, жиноятчини қидириш бўйича кенг кўламли операция ўтказилмоқда. Полиция аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади.

Ярим тунда отишма содир этгани айтилаётган шахс жиноят жойидан 30 километр узоқликдаги Зеках қишлоғида қўлга олинган.

Полиция ҳисоботида маҳаллий вақт билан соат 17:45 да содир бўлган ҳужум ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган деб ҳисобламоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар компания ходимларидир.

Баден-Вюртемберг мери Тимо Фрейнинг айтишича, отишма содир бўлган компания оилага тегишли ва минтақадаги йирик иш берувчи, тишли жиҳозлар ишлаб чиқарувчиси. Шаҳарда 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногориянинг Цетине шаҳридаги кафелардан бирида содир бўлган отишмада 10 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлганди. Байице ҳудудида содир бўлган жиноятда 45 ёшли маҳаллий фуқаро Ацо Мартинович гумон қилинмоқда. У ҳозирда қидирувда бўлиб, илгари ҳам қуролни ноқонуний сақлагани учун ҳибсга олинган ва агрессив хатти-ҳаракати билан танилган. Бироқ полиция унинг жиноий гуруҳларга алоқаси йўқлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Баден-Вюртемберг шаҳри Тимо Фрей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг