Германияда самолёт тумшуғи кўтарилганча музлаб қолди
Олам
−
03 Декабрь 2023
35762Дубайдаги иқлим саммитига бориши керак бўлган самолёт кучли ёғингарчилик туфайли Мюнхен аэропортини тарк эта олмади. Бу ҳақда ШОТ Telegram-канали хабар берди.
Эълон қилинган видеодаги кадрлардан кўриниб турибдики, самолёт ғилдираклари қор ёғиши оқибатида ердаги муз бўлакларига ёпишиб, музлаб қолган ва унинг дум қисми эгилиб қолиб, тумшуқ қисми кўтарилганча қолиб кетган.
Самолёт мувозанатини тиклаш учун воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.
Мамлакатнинг иккинчи энг гавжум тайёрагоҳи бўлган Мюнхен аэропорти ёмон об-ҳаво туфайли бир нечта рейсларни бекор қилди. Бир кун аввал Германия жанубида кучли қор ёғди. Бутун минтақада жамоат транспорти ҳам тўхтаб қолди.