Германияда отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 29 июнь куни Германиянинг шимолидаги Штаде шаҳрида жойлашган Ёшлар ижтимоий таъминоти муассасасида содир бўлган отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, Данкерштрассе кўчасида жойлашган Ёшлар ижтимоий таъминоти муассасаси таркибида ҳомиладор аёллар ҳамда болали ёш оналар учун вақтинчалик тураржой ҳам мавжуд.

Полиция икки нафар гумонланувчини қўлга олган. Улардан бири ўқ узган шахс экани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Отишма оқибатида яна бир неча киши жароҳат олган, бироқ уларнинг аниқ сони очиқланмаган.

Воқеа жойи яқинида яшовчи Виталий Мертенснинг айтишича, у отишма пайтида ўқ овозларини эшитган.

“Бутун ҳудуд дарҳол ўраб олинди. Полиция мени бу ердан кетишга мажбур қилди”, деган у.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисадан сўнг аҳоли учун хавф мавжуд эмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штати шимолидаги кутубхонада юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг