Германияда одамларни гаровга олган қуролланган шахс қўлга олинди

World

image

Аввалроқ Германиянинг Дрезден шаҳри марказида қуролли шахс одамларни гаровга олгани ва “Altmarktgalerie” савдо марказидаги дўконлардан бирига бекингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тарқатилган пресс-релизда айтилишича, гумонланувчи аллақачон ҳибсга олинган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Гаровга олиш воқеаси тугади. Икки киши бизнинг назоратимиз остида, улар жабрланмаган”, дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида. 

Ҳужумчининг мақсади ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Қайд этилишича, савдо марказига ташриф буюрувчилар эвакуация қилинган. Полиция шаҳар марказига саёҳат қилмасликни сўрамоқда. Операция туфайли жамоат ва хусусий транспорт ҳаракати чекланди. Германиянинг энг машҳур бозорларидан бири бўлган “Striezelmarkt” кун бўйи ёпилган.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

100

Rating

3

Rate this article

Share with your friends