Коронавирус мутациялари Германияга “ҳужум қилмоқда”
Олам
−
23 Февраль 2021
4846Германияда коронавирус мутациясини юқтирганлар сони кескин ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилган.
"Рақамлар яна ўсиб бормоқда, янада хавфли ва юқумли мутацияларнинг улуши ортмоқда, B117 мутациясининг ("британча" штамм) улуши янги ҳолатларнинг 20-25 фоизини ташкил қилади", деган Зайберт.
Унга кўра, бу улуш яна кўпайиб бориши мумкин.
Маълумот ўрнида, Германияда 2,3 миллион киши коронавирус билан касалланган, 2,2 миллион киши соғайиб кетган ва 68 минг киши вафот этган.
LiveБарчаси