Германияда қуролланган шахс одамларни гаровга олди

Олам

image

Бугун, 10 декабрь куни Германиянинг Дрезден шаҳри марказида қуролли шахс ҳозирча сони номаълум бўлган одамларни гаровга олган ва шу орқали ҳужумчи “Altmarktgalerie” савдо марказида ўзини-ўзи ҳимоя қилмоқда. Воқеа жойига полициянинг махсус кучлари сафарбар этилган. Бу ҳақда “Deutsche Welle” телеканали хабар берди.

“Bild” газетасининг ёзишича, тўппонча билан қуролланган шахс эрталаб Дрезден маҳаллий радиостанцияси биносига бостириб кириб, ўт очган, ходимлар хавфсиз жойда яширинишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у шаҳар марказига йўл олган ва у ерда “Altmarktgalerie” савдо марказидаги дўконларнинг биридан паноҳ топган.

Воқеа муносабати билан савдо маркази ва унинг атрофидаги ҳудудлардан одамлар эвакуация қилинган. Полиция аҳоли ва сайёҳларни ҳудуддан узоқроқ туришга чақирган. Яқин атрофдаги бозор ҳам ёпилган.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эркак Дрездендаги радиостанцияга етиб келишидан олдин қотиллик содир этган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг