Германияда қуролланган шахс университетда отишма уюштирди
Олам
−
24 Январь 2022
4346Бугун, 24 январь куни қуролланган шахс Германиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Гейделберг университетида аудитория ичидаги одамларни ўққа тутди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Полициянинг билдиришича, ҳужум оқибатида 4 киши яраланган. Жиноятни содир этган қуролланган шахс воқеа жойида ҳалок бўлган.
Университет ҳудудига қурол билан киришга муваффақ бўлган шахс маъруза ўтилаётган аудиторияга қарата ўқ уза бошлаган. Хона ичкарисида бўлганлар қочиб чиқишга улгурган, аммо 4 нафар талаба жароҳатланган. Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи жуда оғир эканлиги айтилмоқда.
Полиция жиноятчи отишма уюштирганидан сўнг воқеа жойида ўзини ҳам ўлдирган дея ҳисобламоқда.
Ҳозирча қуролланган шахснинг бундай йўл тутишига нима сабаб бўлгани аниқ очиқланмаяпти.
Воқеа юзасидан полиция ва тергов гуруҳи катта суриштирув ишларини бошлагани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Германиянинг Нойенхаймер-Фельд шаҳрида жойлашган Гейделберг университети мамлакатдаги энг тарихий таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси