Германияда 77 йил аввалги қилмишлари учун 100 ёшли эркак суд қилинмоқда
Олам
−
07 Октябрь 2021
7917Бугун, 7 октябрь куни Германияда Иккинчи жаҳон уруши пайти Берлин яқинидаги Заксенхаузен концлагерида қўриқчи бўлиб ишлаган 100 ёшли Жозеф С. суд қилинди. Бу ҳақда “Интерфакс” Европа ОАВга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, гумонлагувчи Жозеф С. 1942 йилдан 1945 йилгача Заксенхаузен концлагерида ихтиёрий равишда хизмат қилган. У 3518 кишини ўлдиришда иштирок этганликда айбланмоқда. Унинг суд жараёни федерал Бранденбург ерларидаги Нойруппин шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Расмийларнинг айтишича, ёши катта бўлишига қарамай, гумонланувчи суд қилса бўладиган даражада соғлом ҳисобланади.
Хабарга кўра, 1936 йилдан 1945 йилгача Заксенхаузенда юз минглаб одамлар ушлаб турилган. Ўн минглаб маҳбуслар очликдан, касалликдан, мажбурий меҳнатдан, шунингдек, тиббий тажрибалар оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Германия полицияси фашистларнинг Штутгоф лагерида котиб бўлиб ишлаган 96 ёшли Ирмгард Фурхнерни ҳибсга олганди. У ҳам Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳаракатлари учун суд қилинади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15