Германия жиҳодчилар болаларини олиб кетмоқда
Олам
−
21 Август 2019
4939Берлин ва Эрбиль ватанга қайтиш тўғрисида битим тузгандан кейин суриялик курдлар Германияга ИШИД жангариларининг фарзандларини топширди, дея хабар бермоқда “Euronews”.
Таъкидланишича, болалар Сурия-Ироқ чегарасида Германия консуллиги ходимлари томонидан кутиб олинган ва улар Германиядаги қариндошларига топширилган.
Халифалик қулаганидан кейин халқаро ҳамжамият Сурия ва Ироқда қўлга олинган ёки ўлдирилган жиҳодчи оилаларни ватанига қайтариш муаммосига дуч келди. Бугунги кунда суриялик курдлар назорати остидаги Aл-Хол қочқинлар лагерида ўз ватанларига қайтишга умид қилаётган 12 мингга яқин болалар ва аёллар бор.
LiveБарчаси