Германия урушга тайёрланмоқчи

Олам

image

Яқин Шарқдаги қуролли можаро ва Россиянинг Украинага бостириб кириши Европани ҳам урушга тортиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Борис Писториус ZDF телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус немис армиясини урушга яроқли ҳолга келтирадиган қуролли кучларни тузилмавий ислоҳ қилиш режаларини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Вазирнинг таъкидлашича, шу боис ҳам Германия ўзини ҳимоя қила олиши керак.

“Европада уруш бўлиши мумкин, деган гапга кўникишимиз керак. Бу Бундесверга ҳам, жамиятга ҳам тегишли. Биз урушга тайёр бўлишимиз керак", деган Писториус.

Билдирилишича, айни пайтда Бундесвернинг ягона тезкор қўмондонлигини яратиш режалаштирилмоқда. Унга тўрт турдаги қўшинлар – қуруқликдаги армия, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва кибер ҳамда ахборот мудофаа кучлари бўйсунади. Янги, тўртинчи турдаги қўшинлар дезинформацион кампанияларга қарши курашади ва Бундесвер тармоқларини хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ёрдамчи қўмондонлик тузилади, улар санитария ва логистика бўлинмаларига раҳбарлик қилади.

"Ислоҳотнинг мақсади – Бундесверни фавқулодда, мудофаа ва уруш ҳолатларида ҳам оптимал тарзда тайёрлайдиган тарзда қайта қуриш", деган Писториус.

Шу билан бирга, у барча ўзгаришлардан мақсад армияни урушга тайёрлаш эканини яширмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг