Германия Украинага янги қурол-яроғ етказиб беришни ваъда қилди

Олам

image

Германия жорий йилда Киевга янги қуроллар, жумладан, зирҳли машиналар ва гаубицалар етказиб бермоқчи. Бу ҳақда бугун, 18 октябрда Германия Мудофаа вазири Кристинa Ламбрехт Берлин ташқи сиёсат форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Германия қишда Украина армиясини жиҳозлаш борасида Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун саъй-ҳаракатларини сусайтирмайди. Жумаладан, бу йил танк тракторлари, зирҳли "Динго" машиналари, кўприкли юк машиналар, қўшимча ракета ва танк губицалари, дронларга қарши кураш тизимлари этказиб берилади.

“Ҳеч ким бу ҳақда баланд овозда ёки фаол гапирмаслиги мумкин, аммо бу жуда катта ёрдам ва бу давом этади", дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, у Германия ҳукумати қурол-яроғ етказиб бериш бўйича қарорларни фақат иттифоқчилари билан келишилган ҳолда қабул қилишини яна бир бор таъкидлади.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг