Германия Украинага берган ваъдасини қачон бажариши маълум бўлди

Олам 8403
image

Германия Украинага ваъда қилган Gepard зенит қуроллари июль ойида етказиб берилади. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Германия Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт ва Украина Мудофаа вазири Алексей Резников телефон орқали мулоқот қилган. 

Тахминларга кўра, етказиб беришнинг биринчи партияси 15 та зенит қурилмалари ва 60 мингга яқин ўқ-дориларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Бундесвердан (Германия қуролли кучлари) украиналик ҳарбий хизматчиларга “тайёрлаш ёрдами” кўрсатилади.

“Бугун мен украиналик ҳамкасбим Резников билан гаплашдим ва у Украина Германиядан Gepard зенит қуролларини, жумладан, мавжуд 59 минг ўқ-дориларни тезроқ етказиб беришни хоҳлашини яна бир бор аниқ тасдиқлади”, дейди Ламбрехт Резников билан видеомулоқотдан сўнг.

Кристина Ламбрехт 26 апрель куни Германия Украинага Gepard қурилмаларини етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Ўшандан бери етказиб бериш кечиктирилди, чунки немис томони етарли миқдордаги снарядларни кафолатлай олмади.

Унинг сўзларига кўра, Германия Украинага еттита PzH 2000 гаубицасини бермоқчи ва украиналик ҳарбий хизматчиларни улардан фойдаланишга ўргатмоқда.

Бундан олдин DPA манбаларга таяниб, Германия ҳукумати Словения орқали Украинага совет Т-72 танкларини айланма айирбошлаш тамойили асосида етказиб беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×