Германия Украина учун 50 мингта зарба берувчи дронни молиялаштирди – “Reuters”

World

image

Германия Украина учун қиймати қарийб 90 миллион евролик 50 мингта Shrike зарба берувчи FPV дрон харидини молиялаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу буюртма Ғарб давлатлари томонидан Киев учун амалга оширилган энг йирик дрон харидларидан бири ҳисобланади. Дронлар Украинанинг SkyFall компанияси томонидан ишлаб чиқарилади ва уларга АҚШнинг мудофаа технологиялари компанияси Auterion ишлаб чиққан дастурий таъминот ўрнатилади. Мазкур тизим дронларга парвознинг якуний босқичида ҳаракатланаётган нишонларни автоматик кузатиш ва зарба бериш имконини беради.

Auterion бош директори Лоренс Майер “Reuters”га шартнома қиймати қарийб 90 миллион евро эканини тасдиқлаган. Унинг айтишича, дронларнинг бир қисми аллақачон Украинага етказилган, қолганлари эса жорий йил охиригача топширилади.

SkyFall Германиянинг ушбу харидни молиялаштираётганини тасдиқлаган, бироқ битим тафсилотларига изоҳ бермаган. Германия ва Украина Мудофаа вазирликлари эса операцион хавфсизлик сабабли бу масала юзасидан изоҳ беришни рад этган.

Лоренс Майернинг маълум қилишича, Auterion бу йил турли ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда ва Ғарб давлатларининг молиялаштириши ҳисобига Украина учун жами 100 мингта дрон етказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО давлатлари 2026 йил якунига қадар Украинага ҳарбий техника етказиб бериш ва ҳарбийларни тайёрлаш учун 70 миллиард доллар ажратишга ваъда берган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends