Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 рекордини ўрнатди
Спорт
−
02 Декабрь 2022
4041Кеча, 2 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаёган Жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 3-турида Германия терма жамоаси Коста-Рикани 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоа рақиб дарвозасига йўллаган зарбалар сони бўйича жорий йил мундиалнинг мутлақ рекордини ўрнатди. Бу ҳақда “Eurofootball” нашри хабар берди.
Коста-Рикага қарши ўйинда немислар 32 марта рақиб дарвозасига зарба йўллаб, тўртта гол урди – ўртача саккизта зарбадан биттаси голга айланди. Таққослаш учун, Коста-Рикаликлар дарвозасига еттита гол урган Испания терма жамоаси баҳс давомида Конкакаф вакили дарвозасига ўн еттита зарба йўллаган.
Маълумот ўрнида, немисларнинг ушбу ғалабаси плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлмади. Терма жамоа гуруҳда 3-ўринда қолди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг "E" гуруҳидан Испания ва Япония терма жамоалари плей-офф босқичига йўл олди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси