Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод қилинди

Спорт

image

Германия футбол ассоциацияси (ГФА) Ханс-Дитер Фликни миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимидан озод қилди. Унинг ёрдамчилари Маркус Зорг ва Данни Рёль ҳам ишдан бўшатилди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди.

“Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати олдидан оптимизм ва ишонч руҳини тиклашимиз керак. Шахсан мен учун бу директор сифатидаги фаолиятимдаги энг қийин қарорлардан бири. Чунки мен Ханс Флик ва унинг ёрдамчиларининг профессионал ва инсоний фазилатларини қадрлайман. Шу билан бирга, Германия футбол ассоциацияси учун спортдаги муваффақиятлар асосий устувор йўналиш ҳисобланади”, дейди ГФА директори Бернд Нойендорф.

Флик умумий 25 та ўйинда Бундестимга мураббийлик қилди. Жамоа 25 та ўйиннинг 12 тасида ғалабага эришди, 6 та ўйинда эса мағлубиятга учради. Яна 7 баҳсда дурангга имзо чекди. Мутахассис 2021 йилдан буён терма жамоани бошқариб келаётганди. 

Ҳозирча Германия терма жамоасини Руди Фёллер бошқариб туради. Жамоанинг янги бош мураббийлигига эса номзодлар кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия футбол ГФА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг