Германия қачон Россия нефти ва кўмиридан воз кечишини маълум қилди 

Олам 13921
image

Германия жорий йилнинг 1 августидан Россия кўмирини, 31 декабрдан эса нефтини сотиб олишни тўхтатади. Бу ҳақда Германия Молия вазири ўринбосари Йорг Кукис Сиднейдаги анжуманда маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Германия Россиядан истеъмоли учун зарур бўлган кўмирнинг 40 фоизини ва нефтнинг ҳам 40 фоизини сотиб олган.

“Шарқий Европада Совет иттифоқининг қуроли бўлган “Дружба2 қувурининг тарихидан хабардор ҳар бир киши биладики, бу қарамликдан халос бўлиш арзимас иш эмас, биз бунга бир неча ой ичида эришамиз”, дейди Молия вазири ўринбосари. 

Кукиснинг қўшимча қилишича, ҳозир Германия Россиянинг ўрнига етказиб бериш учун муқобил қидирмоқда. Бундай муқобил АҚШ ва Қатар бўлиши мумкин. Германия суюлтирилган газ учун терминаллар қурмоқда. Шунга қарамай, энергия таъминотида ҳали ҳам катта бўшлиқ мавжуд.

Айтиш жоизки, Россиядан кўмир импортини тақиқлаш Европа Иттифоқи санкцияларининг бешинчи пакетига киритилган, нефтга қисман эмбарго эса олтинчи пакетга киритилган.

“Bloomberg” нашрига кўра, йил бошидан бери Россиянинг нефть даромадлари 50 фоизга ўсган. Шу муносабат билан G7  мамлакатлари раҳбарлари Россия нефтига минимал нархларни жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунда нефть нархи бир баррель учун 40-60 доллар миқдорида белгиланиши мумкин (Россия нефти бир баррель учун ўртача 80-85 доллардан сотилади).

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 679
Рейтинг: 3
t
×