Германия иқтисодиёти таназзул “ёқасига” келиб қолди
Олам
−
21 Октябрь 2022
19432Германияда ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайиб бормоқда, унинг иқтисодиёти таназзул арафасида. Бу ҳақда бугун, 21 октябрда Германия Федерал банки маълум қилди.
Бундесбанк маълумотларига кўра, “Иқтисодиёт таназзул ёқасида турибди, жорий йилнинг учинчи чорагида иқтисодий кўрсаткичлар маълум даражада ўзгаришсиз қолган бўлсада, қиш ойларига келиб бу кўрсатгичлар пасайиб кетиши мумкин”.
Экспертларнинг фикрича, саноат ва истеъмолчилар учун асосий муаммо барқарор энергия таъминотидир. Мамлакатдаги газ истеъмолининг иқтисодиётга катта таъсири бўлмасада, саноатдаги улкан энергия харажатлари ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу эса аҳолининг харид қобилиятининг пасайишига сабаб бўлади.
Июль ойининг бошларида, Россиядан газ етказиб беришда узилишларнинг бошланиши Европа Иттифоқидаги энергия инқирозига сабаб бўлди. Шундан сўнг, Европа Комиссияси ЕИ мамлакатларини Россиядан газ олишни тўхтатишга чақирган.
Темур Жумаев
LiveБарчаси