Германия Федерал Президенти Ўзбекистонда қандай кутиб олинди?
Жамият
−
28 Май 2019
5612Аввалроқ, Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонга етиб келгани ҳақида маълумот берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати Германия Президентининг қандай кутиб олингани тасвирланган лавҳаларни эълон қилди. Унда олий мартабали меҳмон юксак даражада қарши олингани, 10 дан ортиқ мотоцикл ва 20 дан ортиқ автомобиллардан иборат кортеж Франк-Вальтер Штайнмайер ва унинг рафиқасини манзилга элтганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 28 май куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси