Германия 400 000 дан кўп мигрантларни қабул қилмоқчи
Олам
−
21 Январь 2022
14527Яқинда таркиби ўзгарган Германия Федератив Республикаси ҳукумати мамлакатда демография кўрсатгичининг пасайиб кетиши ва ишчи кучига бўлган талаб ортиб бораётганлиги сабабли ҳар йили 400 000 малакали хорижликлик ишчиларни мамлакатга қабул қилмоқчи.
Ҳукуматни бундай қарорни қабул қилишга ундаган сабаб COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият ортидан ишчи кучини йўқотган мамлакат саноатининг турли соҳалари инқироз ёқасига келиб қолгани бўлган.
“Юқори салоҳиятли ишчилар етишмаслиги муаммоси мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи йўлида катта тўсиқ бўлмоқда. Янги, замонавий иммиграцион сиёсат ёши каттариб бораётган меҳнатга лаёқатли ишчи кучи қатлами билан боғлиқ муаммони ечишда энг тўғри йўл бўлади. Биз зудлик билан йилига 400 000 малакали ишчиларни мамлакатга жалб қилиш тизимини йўлга қўйишимиз керак”, деган Эркин Демократлар партиясининг Парламентдаги раҳбари Кристиан Дюрр “WirtschaftsWoche” бизнес журналига берган интервьюсида.
Мамлакатнинг янги канцлери Олаф Шольц аъзо бўлган Социал демократлар ва Яшиллар партияси ҳам Эркин Демократлар илгари сурган таклифни қўллаб-қувватлаган. Парламент ҳукуматга мутахассислар Европа Иттифоқи мамлакатларининг фуқаролари бўлмаслиги ва юқори малакали ишчиларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида иш ҳақини ошириб, соатига 12 евро (13.60 доллар) қилиб белгилашни таклиф қилган.
Германия Иқтисодиёт Институтининг билдиришича, меҳнатга лаёқатли ишчилар пенсияга чиқиб, уларнинг ўрнини эгаллаётган ёшлар сонининг камлиги туфайли жорий йилнинг ўзида мамлакат меҳнат бозорида 300 000 ишчи кучига талаб пайдо бўлади.
Бу кўрсаткич 2029 йилга бориб 650 000 га етиши, 2030 йилда песияга чиқадиган меҳнатга лаёқатли аҳоли сони эса 5 миллион кишини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.
Ўтган йили пандемия бўлишига қарамасдан мамлакат меҳнат бозорида бандлик даражаси 45 миллионга ўсган.
Сўнгги йигирма йиллик мобайнида туғилиш сонининг пасийиб кетиши ва тартибсиз миграция тизими мамлакат меҳнат бозорида номутаносибликни келтириб чиқарган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси