Гепатит “С” билан касалланганлар дори воситалари билан бепул таъминланади
Саломатлик
−
29 Июль 2022
11524Ўзбекистонда вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади. Бу ҳақда кеча, 28 июдь куни АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар йили республика аҳолисини скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимер занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволашни 10 500 нафаргача етказилади.
Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлари орасида гепатит “В” инфекциясини олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 2022-2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходимлари вирусли гепатит “В” инфекциясига қарши тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Вирусли гепатитлар “В” ва “С” турларини элиминация қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлари асосида 2030 йилга қадар:
скрининг даражасини – даволаш билан қамраб олиш ишларини, болаларни эмлаш даражасини – 90 фоизга етказиш;
янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинишини – 90 фоизга камайтириш;
ўлим ҳолати кўрсаткичларини – 65 фоизга камайтириш каби устувор йўналишлар белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь