“Геноцид ва судсиз қатллар”. Фаластин Исроил қилмишлари бўйича БМТга мурожаат қилмоқчи

Олам

image

Бугун, 17 май куни Фаластин БМТ Бош Ассамблеясига Исроил тажовузини тўхтатиш тўғрисида резолюция қабул қилишни сўраб мурожаат қилади. Бу ҳақда Фаластин Миллий администрацияси хабар қилмоқда. 

“БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилнинг ҳужумларини қоралашда ва уларни зудлик билан тўхтатишда муваффақияцизликка учраган эди. Энди ҳужумларни қоралаш ҳақидаги баёнотлар етарли эмас, Исроилга қарши қақашатқич жазо чораларини кўриш зарур”, дейди ФМА Бош вазири Муҳаммад Штай. 

Шунингдек, Штайнинг таъкидлашича, Халқаро жиноий суд Исроилга қарши чоралар кўриш ҳаракатларини тезлаштириши ҳамда халқаро ҳамжамият можарога “сиёсий ечим лойиҳасини” тақдим этиши керак.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари Ғазода бутун бошли оилаларни ўлдириш орқали "геноцид" уюштиряпти, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида эса Исроил ҳарбийлари “судсиз қатлларни” амалга оширяпти.

Бундан ташқари, тиббий воситаларни Ғазо секторига ўтказиш учун халқаро ташкилотлар ва Миср билан ҳамкорлик қилинаётгани айтилди.

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг