Генерал-лейтенант Турсинхон Худойбергеновга фахрий унвон берилди

Жамият

image

Турсинхон Айдарович Худойбергенов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Қайд этилишича, ушбу унвон давлат органлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мард ва жасур, ўз бурчига садоқатли кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилган.

Турсинхон Худойбергенов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Турсинхон Худойбергенов

Баҳолаганлар

693

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар