Гендер тенглигини таъминлаш иқтисодиётни 12 триллион долларга оширади – БМТ

Олам

image

Иш жойида гендер тенглигини таъминлаш 2025 йилга бориб жаҳон иқтисодиётини 12 триллион долларга ошириши мумкин. Бу ҳақда Токиода Бутунжаҳон аёллар ассамблеясининг очилишида БМТнинг Аёллар бўйича ижрочи директори Сима Сами Бахус айтиб ўтди, деб ёзмоқда ТАСС нашри.

“Дунёдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг ярмини ташкил этувчи аёллар ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқармаса, гендер тенгсизлиги катта иқтисодий муаммога айланади. Аёллар ва эркаклар тенглигини таъминлаш 2025 йилга бориб глобал ўсишга 12 триллион доллар қўшиши мумкин”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда дунёда аёлларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш тенденцияси кузатилмоқда. Бироқ пандемия бу жараёнга салбий таъсир кўрсатиб, оиладаги зўравонликнинг кучайишига ва аёллар ўртасида иш вақтининг қисқаришига олиб келди, чунки оналар боғчалар ёпилгандан кейин ўз фарзандларига қарашга мажбур бўлди. 

“Ҳозирги тараққиёт суръатида гендер тенглигига эришиш, камситувчи қонунларни бекор қилиш ва ҳуқуқий ҳимоядаги бўшлиқларни бартараф этиш учун бизга 300 йил керак бўлади”, дея қўшимча қилди Сима Сами Бахус.

Япония Бош вазири Фумио Кишида ассамблеядаги нутқида Токио келгуси йилги G7 раислигини ҳисобга олган ҳолда яхшироқ жамият яратиш мақсадида аёлларнинг салоҳиятини кўрсатадиган “янги капитализм учун гендер тенглигини татбиқ этиш” концепциясини илгари суришини айтди. 

Шунингдек, тадбирда Исландия Президенти Гудни Йоханнессон, Молдова Президенти Майя Санду иштирок этмоқда. АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Финляндия Бош вазири Санна Марин ҳам форум иштирокчиларига ўз видеомурожаатларини йўллади. 

Маълумот учун, Бутунжаҳон аёллар ассамблеяси йиғилишлари 2014 йилдан бери Япония томонидан ўтказиб келинади. Ҳозиргиси кетма-кет олтинчи тадбирдир, чунки олдинги бир нечта учрашув пандемия сабабли бекор қилинган эди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг