“Газпром” ва Қозоғистон Қорачаганак гази бўйича келишиб олди
Олам
−
21:14
348“Газпром” ва Қозоғистон 2025-2026 йилларда Қорачаганак конининг газини қайта ишлаш ва сотишнинг асосий шартлари тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда “Газпром” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 25 ноябрь куни “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр учрашув ўтказган. Унда ҳамкорликнинг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинган.
“Учрашувда 2025-2026 йилларда Қорачаганак конининг газини қайта ишлаш ва сотишнинг асосий шартлари тўғрисида битим имзоланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қорачаганак бу Қозоғистоннинг нефть-газ конденсат кони. У Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Бурли туманида, Аксай шаҳри яқинида жойлашган. Каспий бўйи нефть-газ провинциясига тегишлидир. Кон 1979 йилда очилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан Германияга “Дружба” нефть қувури орқали экспорт қилинадиган нефть ҳажми 2024 йил охиригача 100-150 минг тоннага оширмоқчилиги хабар қилинганди. Маълум қилинишича, етказиб беришнинг умумий ҳажми дастлабки режадаги 1,2 миллион тоннага нисбатан 1,3-1,35 миллион тоннагача ошиши мумкин. Қорачаганак ва Қашағон конларидан қазиб олинган қозоқ нефти Россиянинг “Дружба” нефть қувурига киради ва Унеча-Адамова форпост йўналиши бўйлаб транзитда Беларусь ва Польша орқали Германиянинг Швед шаҳридаги заводга етказилиши ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси