“Газпром” Украина орқали Европага газ бераётгани маълум бўлди

Олам

image

“Газпром” Украина ҳудудидан Европага “Суджа” газ ўлчаш станцияси (ГЎС) орқали кунига 42,7 миллион куб метр газ етказиб беряпти. “Сохрановка” орқали наз ҳайдаш бўйича ариза Украина томонидан рад этилди, деб хабар бермоқда ТАСС “Газпром” вакилига таяниб.

“Газпром” 3 сентябрь ҳолатига “Суджа” ГЎС орқали Украина ҳудудидан расмий Киев тасдиқлаган миқдорда – 42,7 миллион кубометр Россия газини етказиб беряпти. “Сохановка” ГИС учун ариза рад этилди”, дейди у.

2 сентябрь куни газ ўтказиш ҳажми 41,3 миллион куб метрни ташкил этган.

Украина орқали ўтадиган транзит линияси Россия газини Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларига етказиб беришнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда. “Шимолий оқим” орқали газ ўтказиш бутунлай тўхтатилди. “Турк оқими” ва “Мовий оқим” орқали газ етказиб бериш Туркия ҳамда Жанубий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатлари учун мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг