“Газпром” Украина ҳудуди орқали Молдовага газ етказиб беришни камайтирмайди 

Олам

image

“Газпром” компанияси “Молдовагаз” томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида Россия газининг жорий етказиб бериш ҳақини тўлашдаги қоидабузарликлар бартараф этилганидан сўнг, Украина ҳудуди орқали Молдовага газ етказиб беришни камайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ТАСС нашри “Газпром” баёнотига асосланиб хабар берди.

“Молдовагаз” компанияси ноябрь ойида Россия газининг жорий таъминоти учун “Газпром” билан тузилган тўлов шартномаси бузилишини бартараф этди. Шу муносабат билан Молдовага транзит учун “Суджа” газ ўлчаш станциясига газ етказиб беришни қисқартирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, “Газпром” расмийлари Молдова томонининг Россия гази учун тўлов бўйича шартнома мажбуриятларини мунтазам равишда бузаётганига эътибор қаратди ва тўлов шартлари яна бузилган тақдирда Россия компанияси газ етказиб беришни қисқартириш ёки уларни тўлиқ тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.

Маълумот учун, “Газпром” Украина орқали Европага кунига 42,2 миллион кубометр газни “Суджа” газ ўлчаш станциясидан транзит тарзда етказиб беради.

Украина орқали ўтадиган транзит линияси Россия газини Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларига етказиб беришнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда. “Турк оқими” ва “Мовий оқим” эса Туркия ҳамда Жанубий ва Жануби-шарқий Европа мамлакатларига газ етказиб бериш учун мўлжалланган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг