Газпром лойиҳани ўз вақтида бошлашига оз қолди. Бироқ...
Олам
−
29 Июль 2019
2605Россия “Шимолий оқим-2” газ қувурини Дания орқали қуришга рухсат олиши учун бир неча ҳафта муҳлати қолди. Агар Россия август ойида Дания расмийларидан қурилишга рухсат олмаса, Европа мамлакатларига газ етказиб беришни бошлаш вақтини бузиши мумкин. Бу ҳақда svpressa.ru ёзмоқда.
Шунингдек, Россия газ қувурининг иккинчи линияси ишга туширилиши Украина орқали газ транзити бўйича амалдаги шартноманинг тугаши билан 2019 йил 31-декабрга тўғри келиши керак.
Aввалроқ, "Газпром" нинг газ қувури қурилишидаги асосий шерикларидан бири бўлган Aвстриянинг OMV компанияси раҳбари Раинер Сееле, "Шимолий оқим-2" қурилишининг кечикиши Европада газ нархининг кўтарилишига олиб келиши ҳақида айтган эди. У Дания сувлари орқали қувур ўтказиш учун бир ёки икки ой вақт кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилиши режалаштирилган деярли барча мамлакатлардан (Россия, Германия, Финляндия, Швеция) миллий рухсатномалар олинган. Дания маршрутни ҳали келишмаган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги вақтда Копенгаген бир вақтнинг ўзида турли йўналишларга учта буюртмани кўриб чиқишни давом эттирмоқда, уларнинг охиргиси 2019 йил апрел ойида топширилган бўлиб, Дания эксклюзив иқтисодий зонасида, Борнҳолм жанубида қувурларни ётқизишни ўз ичига олади. Илгари берилган иккита аризага кўра, қувур Дания ҳудудидаги Борнҳолм жанубида ва ушбу оролнинг шимоли-ғарбий эксклюзив иқтисодий зонасидан ўтиши керак.
LiveБарчаси