Ғазодан Исроилга 22 та ракета учирилди

Олам

image

Бугун, 2 май куни фаластинлик радикал гуруҳлар Ғазо секторидан Исроил томон 22 та ракета учирди, улардан тўрттаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинди, 16 таси эса аҳоли яшамайдиган ҳудудларга тушди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

Бу  Ғазодан бир кун ичида яҳудий давлатига иккинчи марта ракета ҳужуми уюштирилишидир. Бугун эрталаб ҳам Ғазодан Исроил жанубига учта ракета учирилган, уларнинг барчаси аҳоли яшамайдиган ҳудудларга қулаган.

Айтилишича, мазкур ракета ҳужумларига “Исломий жиҳод” гуруҳининг юқори мартабали арбоби Хадер Аднаннинг 86 кунлик очлик эълонидан сўнг Исроил қамоқхонасида вафот этгани сабаб бўлган. 

Бугун, 2 май куни эрталаб Хадер Аднан ҳушсиз ҳолда топилган. У касалхонага ётқизилган, аммо уни жонлантиришга уринишлар муваффақиятсизликка учраган. Исроил қамоқхона хизмати у тиббий кўрикдан ўтиш ва даволанишдан бош тортганини айтган.

Ғазо секторида жойлашган “Исломий жиҳод” ташкилоти аввалроқ агар Аднан қамоқда ўлса, Исроил “катта тўлов” тўлаши ҳақида огоҳлантирган.

44 ёшли Хадер Аднан террорчилик гуруҳига аъзоликда айбланиб, шу ой судга тортилиши керак эди. У босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳридан бўлиб, сўнгги йигирма йил давомида Исроил ҳибсхонасида бўлган. Шу давр мобайнида у беш марта очлик эълон қилган.

Ўлимидан олдин унинг рафиқаси Ранда Муса Аднан ҳар қандай ёрдамни рад этаётганини, тиббий кўрикдан бош тортганини, жуда оғир қамоқ шароитлари бўлган камерада эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг