Ғазодаги вайроналар орасида 600 мингга яқин бола бор – БМТ

Олам

image

Исроил ва ҲАМАС ўртасида давом этаётган тўқнашувлар туфайли Ғазодаги вайроналар орасида қолган болалар сони 600 минг нафарга етди. Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Бош комиссари Филипп Лаззарини “El País” газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Харобалар орасида чуқур психологик жароҳат олган 600 минг нафар ўғил-қиз бор, улар яшайдиган ҳудудда 10 минг бола учун ўзига хос таълим муҳити ташкил этишга муваффақ бўлдик. Сентябрь ойининг охирига келиб, биз бу рақамни 200 мингга етмоқчимиз. Мен мактаблар ёки хавфсиз жойлар ҳақида гапирмаяпман, улар ҳозир Ғазода йўқ, лекин ғоя болаларнинг психологик шикастланиши даволашни бошлашдир”, дейди у.

UNRWA раҳбарининг таъкидлашича, ҳатто ўт очишни тўхтатган тақдирда ҳам Ғазо секторини қайта қуриш анклав аҳолиси учун “узоқ ва оғриқли йўл” бўлади. Агар Ғазо секторида можарога сиёсий ечим топиш учун умумий ва ҳақиқий истак бўлмаса, келажакни тасаввур қилиш жуда қийин бўлади.

Маълумот учун, Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери қурбонларнинг умумий сони 40-140 га яқинлашган, яна 93 мингга яқин одам жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йил октябрь ойида Исроилнинг минтақада ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери Ғазо сектори аҳолисининг деярли 90 фоизи кўчирилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг